26 январь куни соат 12:20 атрофида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида тўртта автомобиль — 33 ёшли Р.Н. бошқарувидаги Spark, 30 ёшли А.Х. бошқарувидаги Nexia-3, 27 ёшли Ш. Т. бошқарувидаги Lacetti ва 21 ёшли И.С. бошқарувидаги Matiz автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

Воқеа оқибатида Spark ҳамда Lacetti автомашина ҳайдовчилари жароҳат олган. Ҳолат юзасидан ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

йтҳ, тошкент шаҳар йҳхб

йтҳ, тошкент шаҳар йҳхб