Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик боксчи йигитлар 9 та олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, битта боксчи кумуш, яна бири эса бронза медалини қўлга киритди. Йигитлар терма жамоаси мусобақага 13 нафар боксчи билан йўл олганди.

Олтин:

  • -60 кг: Дилшод Абдумуродов;
  • -63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев;
  • -67 кг: Бекзод Ҳамидов;
  • -71 кг: Нурислом Исмоилов;
  • -75 кг: Аълохон Абдуллаев;
  • -80 кг: Жасурбек Йўлдошев;
  • -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев;
  • -92 кг: Нусрат Тоҳиров;
  • +92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Кумуш:

  • -48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев.

Бронза:

  • -51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.

Эслатиб ўтамиз, кеча мусобақа доирасида қизлар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишганди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси U22 Осиё чемпионатини қизлар ўртасида ҳам, йигитлар ўртасида ҳам, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринда якунлади.