Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомнигидан 31 бош туркман қулони «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонасига жўнатилди, дея хабар бермоқда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирликнинг эслатишича, ҳукуматнинг 2021 йил 11 июндаги фармойишига асосан 175 бош туркман қулонини Қорақалпоғистонда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кўчириш белгиланган.

Бу борадаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 26 декабрь куни ҳам 18 бош қулон «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ҳудудига қўйиб юбориш учун жўнатилган.

Қулонларни муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга кўчириш орқали ушбу ноёб ҳайвонларнинг тарихий ареаллари бўлган ҳудудларда уларнинг сонини кўпайтириш кўзда тутилган.

табиат ресурслари вазирлиги, қулонлар

табиат ресурслари вазирлиги, қулонлар

табиат ресурслари вазирлиги, қулонлар