Қирғизистон ҳукумати «молиявий-иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, ички валюта бозоридаги вазиятни барқарорлаштириш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш» мақсадида мамлакатдан нақд валюта олиб чиқишга вақтинчалик чекловлар киритди.

Қирғизистон фуқаролари ва резидентлари учун лимит 10 минг долларни ташкил этади, агар ортиқча бўлса, бу суммадан кўпроқ бўлган сумманинг 10 фоизини тўлаш керак бўлади. Бошқалар (норезидент ва чет элликлар) учун чегара икки баравар камроқ — 5000 доллар. Шу билан бирга, ортиқча бўлса, тўлов ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

Kloop маълумотларига кўра, қирғизистонликлар деярли бутун 2022 йил давомида, яъни Россия Украинага бостириб кириши бошланган 24 февралдан бошлаб, дунёнинг кўплаб давлатлари Россияга қарши санкциялар жорий қилган пайтдан бошлаб, нақд доллар тақчиллигини ҳис қилган.

Иқтисодчи олим Марат Мусуралиев нашрга берган интервьюсида нақд пул танқислигини Ғарб давлатларининг Россияга нақд доллар олиб кириши тақиқлангани билан боғлади. Унинг сўзларига кўра, РФга АҚШ доллари оқими тўхтаган, аммо талаб сақланиб қолган ва шу сабабли Россия томони ушбу нақд пулни бутун дунё бўйлаб, биринчи навбатда, Россия билан юқори даражадаги иқтисодий интеграцияга эга, визасиз режим ва чегарани кесиб ўтишнинг энг соддалаштирилган режими жорий этилган мамлакатлардан «сўра бошлаган».

Мамлакат Миллий банки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида жисмоний шахслар бошқа давлатларга 912 млн доллар ўтказган. Уларнинг 860 млн доллари Россияга юборилган бўлиб, бу кўрсаткич бутун 2021 йилда чет элга чиқиб кетган доллардан (562 млн доллар) кўпдир.

Октябрь ойида Қирғизистон халқаро тўлов тизимлари фаолиятини икки ҳафтага тўхтатган эди