«кобул» тегли мақолалар


Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади
13 январ 2023, 09:50

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади. Ушбу ҳаракат оқибатида кўплаб ташқи сиёсат идораси ходимлари қурбон бўлган.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди
1 октябр 2022, 15:42

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда. Вазирлик терактнинг ташкилотчилари ҳамда ижрочиларини аниқлашда барча зарур чораларни кўришга чақирди.

Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади
18 август 2022, 18:46

Ўзбекистон Кобул масжидида шом намози вақтида содир бўлган портлашни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Кобулдаги иккита мактабда содир бўлган портлашлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди
20 апрель 2022, 09:26

Кобулдаги иккита мактабда содир бўлган портлашлар оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди

Кобулдаги иккита мактабда рўй берган учта портлаш натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳатланди. БМТ ҳужумни қоралади, ташкилотчилар ҳозирча ўзларини эълон қилмади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 ноябр 2021, 21:51

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кобулда шифохонадаги портлашларда 23 кишининг ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ дунё етакчиларининг 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатишга ваъда бергани, Жанубий Суданда АН-26 самолёти қулаши натижасида 5 экипаж аъзоси, жумладан икки россияликнинг ҳалок бўлгани, Зеленскийнинг ва Қрим ва Донбасс шаҳарларини «Европа марказидаги экобомбалар» деб атагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Кобулда аҳолини буғдой эвазига иш билан таъминлаш дастури ишга туширилди — ОАВ
26 октябр 2021, 10:03

Кобулда аҳолини буғдой эвазига иш билан таъминлаш дастури ишга туширилди — ОАВ

«Толибон» ҳукумати Кобул тепаликларида ариқлар қазишга аҳолини жалб қилиб, иш ҳақи сифатида буғдой тарқатишини маълум қилди. Дастур доирасида 40 мингдан ортиқ одам иш билан таъминланади ва келгуси икки ой ичида мазкур ташаббус бошқа вилоятларда ҳам жорий қилиниши режалаштирилган.

Ўзбекистон элчиси Афғонистон ТИВ раҳбари билан авиақатновларни тиклашни муҳокама қилди
3 октябр 2021, 13:40

Ўзбекистон элчиси Афғонистон ТИВ раҳбари билан авиақатновларни тиклашни муҳокама қилди

«Толибон» вақтинчалик ҳукуматда ТИВ раҳбари этиб тайинлаган Мавлави Амир Хон Моттакий Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмоновни қабул қилди. Томонлар давлатлар ўртасидаги парвозларни қайта тиклаш, Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN
30 август 2021, 11:44

АҚШнинг Кобулдаги ракета зарбаси натижасида тўққиз киши ҳалок бўлди — CNN

Якшанба куни Кобулда АҚШ Қуролли Кучлари ракета зарбаси орқали портловчи моддалар ўрнатилган машина йўқ қилинган. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, улар орасида олти нафар бола бор, деб хабар берди CNN. АҚШ Мудофаа вазирлиги машинада бир нечта худкушлар бўлганини ҳам тахмин қилди.

Кобулдаги портлашлар. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди
27 август 2021, 09:32

Кобулдаги портлашлар. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди

Пайшанба куни Кобулда содир этилган портлашларда 90 нафардан ортиқ афғон фуқароси ва 13 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди. 1000 дан ортиқ одам жароҳатланган. «ИШИД» Афғонистон пойтахтида содир этилган теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Юзлаб одамлар Афғонистондан сўнгги самолётларга чиқишга уринишди. Бир неча киши вафот этди (видео)
16 август 2021, 16:02

Юзлаб одамлар Афғонистондан сўнгги самолётларга чиқишга уринишди. Бир неча киши вафот этди (видео)

Кобул аэропортида юзлаб одамлар Афғонистондан учадиган сўнгги самолётларга тирмашиб чиқишаётгани акс этган видеолар тарқалди. Улардан баъзилари самолётларнинг бортига, баъзилари эса тезликни ошираётган самолёт тагига қўллари билан илинмоқчи бўлганлар. Ҳозирда аэропортдаги ҳолатлардан сўнг бир неча киши ҳалок бўлган.

Толиблар Кобулга кирди. Афғонистон президентининг истеъфоси кутилмоқда
15 август 2021, 18:12

Толиблар Кобулга кирди. Афғонистон президентининг истеъфоси кутилмоқда

«Толибон» ҳаракати аъзолари Кобулга кирди. ОАВ Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида хабар қилмоқда. Афғонистон ТИВ раҳбари ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг