Декабрь ойида Ўзбекистонга келтирилган «Док-1 Макс» дорисининг 3 та партияси, яъни, салкам 60 минг қутиси қатъий назорат остида сақланмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасимаълумотларига таяниб, ЎзА хабар берди.

Бундан ташқари, ушбу дорининг илгари келтирилилган 2 та партияси ҳам ДБҚ омборида ушлаб турилибди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳиндларнинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилган 19 нафар ёш бола ҳалок бўлди. Препарат таркибида этиленгликоль топилди. Ушбу дори ва уни ишлаб чиқарувчи компаниянинг бошқа препаратлари дорихоналардан олиб ташланди.

Дори воситасини қабул қилиш оқибатлари тўғрисида хабарлар келиб тушиши билан дори воситасини эркин муомалага чиқармаслик бўйича барча чоралар кўрилган, дейилади Давлат божхона қўмитаси хабарида.