Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Сурхондарё ва Қашқадарёдаги педагогика олий таълим муассасалари раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Жумладан, Эшболта Қобулов (тарих фанлари доктори, профессор) Термиз давлат педагогика институти директори лавозимидан, Абдуқаҳҳор Ғаниев Қарши давлат университетининг Педагогика институти директори лавозимидан озод этилди.

ректор

Фото: Эшболта Қобулов

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Ғаниев 1974 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. Мазкур тайинловгача у Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали директори лавозимида ишлаган. Абдуқаҳҳор Ғаниев Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 25 июндаги буйруғи билан ушбу лавозимни эгаллаган эди.

ректор

Фото: Ғаниев Абдуқаҳҳор

Аввалроқ, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ва Бухоро муҳандислик технология институти ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан кетгани ҳақида хабар берилганди.