Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Красногорск» қишлоғида 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар таг қисмидан ноқонуний кесиб ташланди, дея 22 декабрь куни вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бермоқда. Дарахтлар кесилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда октябрь ойида пайдо бўлганди.

Экологик назорат бўйича инспекция ҳамда Тошкент вилояти Экобошқармаси масъуллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганганда, дарахтлар Красногорск қўрғони ҳудудидаги «Ойдин», «Тойбулоқ», «Саид ота», «Файзобод» маҳалласида кесилганлиги аниқланди.

»дарахтлар

Шунингдек, Паркент тумани Ободонлаштириш бошқармаси Давлат хизматлари агентлигига йўллаган аризасида қуриётган ёки қуриб қолган 6 туп ёввойи олма, 16 туп терак, 12 туп Зарафшон арчаси, 25 туп паст бўйли қайроғоч, 8 туп шумтол, 6 туп заранг баргли чинор дарахтларини кесишга рухсат сўралган. Бироқ, ушбу ариза дарахтларни нобуд қилиш билан боғлиқ ёки йўқлиги аниқланмаган.

Қолаверса, Қуйи Чирчиқ тумани «Маданият» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда жами 7 дона шумтол дарахтларини номаълум фуқаролар 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси кесиб кетган.

дарахтлар кесилиши, тошкент вилояти

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Маълум бўлишича, бунинг ортидан табиатга 394 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов ишлари кетмоқда.