Ўзбекистонда Damas ва Labo автомобилларини харид қилиш бўйича шартномалар бериш тўхтатилди. Бу маълумотни UzAuto Motors ва пойтахт автосалонларидан бири «Газета.uz»га тасдиқлади.

UzAutoSavdo автомобиль ишлаб чиқарувчисининг Telegram ботида Lacetti ва Cobalt`дан кейин ушбу моделлар ҳақидаги маълумотлар ҳам йўқолди.

UzAuto Motors ҳозирча сабабларга аниқлик киритмаган. Дилернинг хабар беришича, харидорлар учун Tracker, Equinox, Malibu ва Onix мавжуд. Сўнгги модель учун шартнома етказиб бериш муддати 2023 йил 31 декабрь ҳисобланади. Хабар эълон қилинган пайтда ушбу машина учун навбат 13,6 мингдан ортиқ кишини ташкил қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь куни автомобиль ишлаб чиқарувчи компания Lacetti ва Cobalt автомобилларига аризалар қабул қилишни тўхтатган эди.

UzAuto Motors август ойида 2022 йил охиригача Chevrolet Spark ва Nexia автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилган эди. Уларнинг ўрнини Chevrolet Tracker ва Onix эгаллаши маълум қилинганди.