Ижтимоий тармоқларда Ангрен нефть базасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

10 декабрь куни тахминан соат 20:10 да Ангрен нефть базаси ҳудудида 5000 метр куб ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши туфайли музлаб, ёрилиш юз берган. Оқибатда сиғимда бўлган 11 500 литр АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти тўкилган.

Ёқилғи маҳсулотлари ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан соат 14:00 да ташқарига сизиб чиқа бошлаган.

«Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20:45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган», — дейилади баёнотда.