Ўзбекистонда коронавируснинг кунлик кўрсаткичлари сони яна ортиб, 9 декабрь куни 130 кишида вирус аниқалнди (бир кун аввал 122 киши). Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жума куни биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 107 нафар беморга коронавирусга чалинганлик ташхиси қўйилди. Тошкент вилоятида вирус юқтирганлар аниқланмади.

Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, Самарқанд вилоятида 7 нафар, Қашқадарёда 4 нафар фуқаро ушбу касалликка чалинди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Республикада пандемия бошлангандан бери 247,6 минг кишининг коронавирус юқтиргани расман қад этилди.