Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича судида кўралаётган 1−2 июль кунлари Нукусда бўлиб ўтган воқеалар юзасидан суд ишини жонли эфирда узатиш тўхтатилади, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири. Бу гувоҳларнинг сўроқ қилишини билан боғлиқ.

Жума куни бўлиб ўтган муҳокамаларда прокурор гувоҳлар ва жабрланувчиларнинг кўрсатмалари сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг кўрсатмаларига таъсирининг олдини олиш мақсадида судьяга Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 432-моддасига мувофиқ жонли эфирни тўхтатишни сўраб мурожаат қилди.

432-моддага кўра, раислик қилувчи гувоҳларнинг суд мажлиси залидан алоҳида хонага чиқиб туришлари тўғрисида фармойиш беради. Кейинчалик у сўроқ қилинмаган гувоҳларнинг сўроқ қилинган гувоҳлар билан, шунингдек суд мажлиси залидаги бошқа шахслар билан мулоқотда бўлмаслиги чораларини кўради.

Раислик қилувчи судья Елубай Абибуллаев прокурорнинг илтимосини қаноатлантирди.

Олий суд «Газета.uz»га аниқлик киритишича, онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилади.

Суд жараёнининг илк кунларидаги жонли эфир видеоларини таҳририятнинг YouTube`даги каналида кўришингиз мумкин.