Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибайнинг маълум қилишича, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия президенти Владимир Путин Москвадаги музокараларда «уч томонлама газ иттифоқи» (Россия+Қозоғистон+Ўзбекистон) яратиш масаласини муҳокама қилган. Механизмдан мақсад газни ташишни мувофиқлаштириш, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tengrinews.kz.

«Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу масалага оқилона ечим топиш учун уч давлат экспертлари иштирокида батафсил музокаралар олиб бориш зарур, деб ҳисоблайди», — деди Руслан Желдибай.

Бир кун аввал Қасим-Жомарт Тоқаев ва Владимир Путин Россия, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистоннинг «ўзига хос уч томонлама иттифоқи»ни яратиш таклифи билан чиққани ва Қозоғистон бу таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини айтди.

«Қўшимча мувофиқлаштириш ва ҳатто музокараларни талаб қиладиган масалалар бор. Гап, хусусан, газ соҳаси ҳақида кетмоқда», — деди Қозоғистон президенти.