Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади, дея хабар қилди қўшни давлат раҳбари матбуот хизмати. Мазкур ҳужжатлар икки давлат ҳукуматлари томонидан 3 ноябрда Бишкекда имзоланган эди.

Шундан сўнг қонунлар Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан 17 ноябрда ратификация қилинди.

Мазкур икки ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 14 ноябрь куни қабул қилингани ҳақида ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Кампир-обод сув омбори ҳудуди Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 20 га яқин сиёсатчи ва фаоллар ҳибсга олингани ҳақида ёзган эдик.