Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилнинг 15 декабридан буён Сирдарё вилоятини бошқариб келаётган эди.