Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 декабрь куни Ғофуржон Мирзаевни Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Давлат раҳбарининг бошқа фармони билан эса вилоят ҳокими сифатида 2010 йилдан буён ишлаб келаётган Ойбек Ашурматов лавозимидан озод этилди.