Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси душанба куни бўлиб ўтган брифингда амалдаги президент Қасим-Жомарт Тоқаев якшанба куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайлови якунларига кўра сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олганини маълум қилди. Бу ҳақда Остонада бўлиб турган «Газета.uz» мухбири Абдулло Ёдгоров маълум қилди.

Рўйхатга олинган 11,953 млн сайловчидан 6,456 млн нафари амалдаги президентга овоз берган.

Сайловчиларнинг 5,8 фоизи ёки қарийб 460,5 киши барча номзодларга қарши овоз берган. Бу президентлик учун курашган Тоқаевдан бошқа номзодларга берилган овозлардан кўп:

  • Жигули Дайрабаев — 3,42 фоиз (271,6 минг овоз);
  • Каракат Абден — 2,6 фоиз (206,2 минг);
  • Мейрам Кажикен — 2,53 фоиз (200,9 минг);
  • Нурлан Ауесбаев — 2,22 фоиз (176,1 тысячи);
  • Салтанат Турсинбекова — 2,12 фоиз (168,7 минг).

Овоз бериш жараёнида 8,3 миллиондан ортиқ одам қатнашган, бу жами рўйхатга олинган сайловчиларнинг 69,44 фоизидир.