Тошкент шаҳар ҳокимияти 3 ноябрь куни E-qaror порталида пойтахт халқ депутатлари Кенгашининг биринчи ярим йиллик бюджетидаги тушум ва харажат тўғрисида қарорларни дастлаб эълон қилиб, кейин ўчириб ташлади. Жамоатчилик танқидидан сўнг ҳужжатлар қайта тикланди.

Даромадлар

Тошкент шаҳар Кенгаши 2022 йил бириинчи ярим йилликда пойтахтнинг давлат бюджети 13,8 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган 12,4 трлн сўм прогноз 111 фоизга ортиғи билан бажарилган.

Тақдим этилган статистикага кўра, маҳаллий бюджетлар даромадлари 3,2 трлн сўмни ташкил этиб, Тошкент шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари белгиланган 2,8 трлн сўм прогноз 116 фоизга бажарилган, маҳаллий бюджетда прогноздан ташқари 412,5 млрд сўм қўшимча маблағ қолган.

Шунингдек, республика бюджетига солиқ тушумлари бўйича белгиланган прогноздан ортиқча туширилган 907 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилгани маълум бўлди.

Президентнинг 31 августдаги [ПФ-213-сонли] фармонига асосан ер участкаларига бўлган ҳукукларни сотишдан тушган 35,6 млрд сўм маблағ Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини ошириб бажарилган қисмига ўтказилди. Бунинг натижасида 154 млрд сўмдан ошиқроқ пул тушумлари пойтахт бюджетида шаклланди.

Туманлар кесимида энг юқори фойда Олмазор (95,6 млрд сўм), Юнусобод (93,7 млрд сўм) ва Яшнободда (86,2 млрд сўм) қайд этилди.

Энг қуйи кўрсаткичлар эса Бектемир (29,3 млрд сўм) ва Янгихаёт туманларида (33,98 млрд сўм) экани маълум бўлди.

Харажатлар

Биринчи ярим йилликда харажатлар 4,65 трлн сўмни ташкил этиб, белгиланган режага нисбатан 4 фоизга ёки 182,3 млрдсўмга кўпдир. Шу билан бирга, ижтимоий соҳаларга ажратилган маблағлар режалаштирилган миқдорга нисбатан сезиларли даражада қисқарган.

Биринчи ярим йилликда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга режалаштирилган 1,68 трлн сўм ўрнига 1,55 трлн сўм сарфланди, бу эса 8%га ёки 126,6 млрд сўмга камдир.

Энг катта «тежамкорлик» соғлиқни сақлаш соҳасига тўғри келди, бунда 811,3 млрд сўм йўналтириш режалаштирилган бўлса, амалда 749 млрд сўм (-8%га ёки 61,5 млрд сўмга кам) ўзлаштирилди.

Таълим соҳасига 288,3 млрд сўм ўрнига 239,9 млрд сўм (-17% ёки 48,3 млрд сўмга кам) маблағлар йўналтирилган. Мактабгача таълимга 22,5 млрд сўмга (-24%), умум таълимга 25,8 млрд сўмга (-13%), кадрлар тайёрлашга 85 млн сўмга (-23%) кам маблағ ажратилди.

Маданият ва спорт соҳасига 99,3 млрд сўм (-1,2 млрд сўм), илм-фанга 1,2 млрд сўм (-110 млн сўм), кам таъминланган ва кўп фарзандли оилаларнинг ижтимоий таъминотига 75,8 млрд сўм (-3,3 млрд сўм) йўналтирилди.

Шу билан бирга, ҳокимлик томонидан ободонлаштириш ишларига ҳаражатлар тежалмаган. Шаҳарда бу тармоқ учун режалаштирилган 572 млрд сўм ўрнига (212 млрд сўм кўп) — 784 млрд сўм (+37%) ўзлаштирилди.

Дренаж ишларининг қиймати 6,3 млрд сўмни (-119 млн сўм) ташкил этди.

Мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлашга 25 млрд сўм сарфланди — бу қарийб ярми белгиланган сумманинг 46% ёки 21,2 млрд сўмга кам, мактабларни таъмирлаш учун 60,9 млрд сўм, — 38% ёки 37,5 млрд сўм кам, соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш учун эса — 72,3 млрд сўм, -19% ёки 16,9 млрд сўм кам) маблағ ажратилган.

Ҳокимлик бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилиш ишларига қўшимча 264 млрд сўм (+38% ёки 73,2 млрд сўм) йўналтирилди.

Марказий кўчаларни асфальтлаш учун 31,8 млрд сўм (+17% ёки 4,6 млрд сўм), ичимлик суви таъминоти ва канализация учун 16,9 млрд сўм (+21% ёки 2,9 млрд сўм) йўналтирилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан 1,6 млрд сўм ёки 33%га ёки 826 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.

Ҳокимликнинг батафсил кўрсатилмаган «бошқа харажатлари» режадаги 365,9 млрд сўм ўрнига 619,2 млрд сўмни (+69% ёки 253,3 млрд сўмга кўп) ташкил этди.

Бюджет харажатларининг учта йўналиши — ободонлаштириш (784 млрд сўм), маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қурилиш (264 млрд сўм) ва бошқа харажатлар (619 млрд сўм) бўйича жами 1,67 трлн сўм (150,3 млн доллар) сарфланди. Бу маҳаллий бюджетлар барча харажатларининг 35,8%ини ташкил этади.

Бюджетнинг қўшимча даромад манбалари ҳисобидан коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида лотерея ўйинини ташкил этиш учун 1,14 млрд сўм, Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги маҳаллалар қиёфасини яхшилаш жамғармасига 120 млрд сўм, SamAuto LE 60 русумли 10 дона автобусларни харид қилиш учун 9,26 млрд сўм йўналтирилди.

Шунингдек, Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидан икки хонали квартира сотиб олиш учун — 560 млн сўм, «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» газеталарининг молиявий аҳволини яхшилаш учун — 1,1 млрд сўм ва бошқа харажатлар учун 2,4 трлн сўм сарфланди.