Рейкьявик шаҳрида (Исландия) Фишер номидаги тасодифий шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал учрашувлари якунланиб, турнир финалчилари аниқланди.

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов (ФИДЕ рейтинги — 2713) америкалик Хикару Накамурага (2768) 3:0 (1, 2 ва 3) ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: David Llada.

Иккинчи ярим финал учрашувида норвегиялик Магнус Карлсен (2856) Ян Непомняшийга (2793) 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фото: David Llada.

Шу тариқа, Хикару Накамура ва Ян Непомняший финалда, Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен учинчи ўрин учун курашда тўқнаш келишади. Учинчи ўрин учун баҳс 30 октябрь куни соат 19:45да бўлиб ўтади.

Ҳар бир ўйин 4 та партиядан иборат бўлиб, вақт назорати гуруҳ босқичидаги каби 25 дақиқа + 5 дақиқа + 5 сония тарзида бўлади.

Фишер шахмати — шахмат бўйича 11-жаҳон чемпиони Роберт Фишер томонидан таклиф қилинган шахмат вариантидир. Ўйин қоидалари асосан классик шахматдагидек, бироқ доналарнинг дастлабки жойлашуви тасодифий тарзда аниқланади.

Турнир ғолиби нафақат жаҳон чемпиони унвонини, балки 150 минг доллар мукофот пулига ҳам эга бўлади. Кумуш медал соҳибига 80 минг, учинчи ўринга 55 минг ва тўртинчи ўринга 40 минг доллар тўланади.