Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши пойтахт кенгашидан сўнг вилоятдаги 52 та кўчада транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 70 км/соатдан 60 км/соатгача камайтиришни маъқуллади. Бу ҳақдаги кенгаш қарори 14 октбярь куни қабул қилинган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятда 584 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган бўлиб, ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 117 нафар фуқаролар ҳалок бўлган, 477 нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 121 таси ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиши оқибатида содир этилиб, ушбу қоидабузарликларни асосий қисми Андижон шаҳрининг 15 та, Андижон туманининг 5 та, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Ҳўжаобод, Избоскан, Олтинкўл, Улуғнор туманлари ва Хонобод шаҳрининг 2 та ҳудудида, Жалақудуқ, Марҳамат, Паҳтаобод, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманининг 3 та жами вилоятнинг 52 та ҳудудларида қайд этилган.

«Шу муносабат билан юқоридаги 52 та ҳудудлардаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш учун 3.24 „Юқори тезлик чекланган“ (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатиш зарурати вужудга келмоқда», — дейилади қарорда.

Қарор билан:

  • Андижон шаҳрининг Ўзбекистон, Бобуршох, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқумий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншох ва Сой кўчаларининг таклиф этилган қисмларига;
  • Андижон туман Полосон маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-130 «Андижон халқа йўли» автомобиль йўлининг 8−10-кмлар оралиғи), Чем маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 154−156 кмлар оралиғи), Март маҳалласи (маҳаллий аҳамиятдаги 4Н-1084 автомобиль йўлининг 1−2 кмлар оралиғи), Саноат маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар» автомобиль йўлининг 81−83 кмлар оралиғи), Шўро маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган-Уйчи-Учқўрғон-Андижон шаҳар» 13−15 кмлар оралиғи);
  • Асака туман Имом Бухорий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона халқа» автомобиль йўлининг 161−165 кмлар оралиғи), Умид кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шахрихон ш. — Асака ш. — Мархамат ш. — Қизилқия қ.» автомобиль йўлининг 20−24 кмлар оралиғи);
  • Балиқчи туман Маркази (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли «автомобиль йўлининг — 101−106 кмлар» оралиғи) Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли «автомобиль йўлининг — 113−118 кмлар оралиғи»);
  • Булоқбоши туман М.Исмоилий кўчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р-251 «Тошкент- Ўш а/йўли-Булоқбоши қ.» автомобиль йўлининг 8−10 кмлар оралиғи), туман худуди орқали ўтган 4Р 137 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-137 «Хўжаобод қ. — Булоқбоши қ. — Кулла қ. — Ўқчи қ.» автомобиль йўлининг 4−7 кмлар оралиғи);
  • Бўстон туман ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 393−396 кмлари оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш. — Ўрмонбек қ. — Балиқчи қ. автомобиль йўлининг 0−4 кмлари оралиғи;
  • Хўжаобод туман худуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (халқаро аҳамиятдаги А-373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали- Ўш» автомобиль йўлининг 441−443 кмлари оралиғи) (Хайвонот боғи), туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли (А-373 «М39 автойўли — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш» автомобиль йўлининг 453−455 кмлари оралиғи);
  • Избоскан туман Тўрткўл маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган ш. — Уйчи ш. — Учқўрғон ш. — Хаққулобод ш. — Пойтуғ ш. — Андижон ш.» автомобиль йўлининг — 67−68 кмлар оралиғи), Оқолтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-116 «Наманган ш.- Уйчи ш. — Учқўрғон ш. — Хаққулобод ш. — Пойтуғ ш. — Андижон ш.» автомобиль йўлининг — 76−78 кмлар оралиғи);
  • Жалақудуқ туман 4Р-249 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-249 «Қуруққайрағоч қ.- Жанубий Оламушук ш. — Охунбобоев ш.» автомобиль йўлининг 20−22 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобиль йўли (маҳаллий аҳамиятдаги 4К-72 «Кўтарма қ. — Охунбобоев ш. — Қўрғонтепа ш. — Чимён қ. — Панжиқўрғон қ.» автомобиль йўлининг 9−11 кмлари оралиғи), туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобиль йўли (давлат аҳамиятидаги 4Р-248 «Андижон ш. — Жанубий Оламушук ш. — Ойим қ. — М-41автойўли» автомобиль йўлининг 22−23 кмлари оралиғи);
  • Марҳамат туман давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ.» автомобиль йўлининг 31−35 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобиль йўли «Марғилон ш. — Қува ш. — Марҳамат ш. — Аравон қ. автомобиль йўлининг 51−53 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобиль йўли Хўжаобод қ. — Булоқбоши қ. — Кулла қ. — Ўқчи қ. автомобиль йўлининг 24−25 кмлари оралиғи (Ўқчи қишлоғи);
  • Олтинкўл туман давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 133−135 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 «Фарғона халқа йўли» автомобиль йўлининг 122−123 кмлари оралиғи (Қўштепа маркази);
  • Пахтаобод туман Тўпобжувоз маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р132 «Пайтуғ ш.- Қизил кўприк қ.-Пахтаобод ш. — Бозорқўрғон қ.» автомобиль йўлининг — 20−24 кмлар оралиғи), Маданият маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-133 «Пахтаобод ш. — Маданият қ.» автомобил йўлининг — 20−24 кмлар оралиғи), Учқўрғон маҳаласи (4Р-133 Пахтаобод шаҳрига кириш автомобиль йўлининг — 5−20 кмлар оралиғи);
  • Қўрғонтепа туман давлат аҳамиятидаги 4Р-136 «Кўтарма қ. — «Қорасув-Хонобод» автойўли — Тополино қ.» автомобиль йўлининг 19−21 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 «Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.- Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли» автомобиль йўлининг 48−51 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 «Кўтарма қ. — «Қорасув-Хонобод» автойўли — Тополино қ.» автомобиль йўлининг 33−35 кмлари оралиғи (Қорасув ш. маркази);
  • Шаҳрихон туман Найнаво маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-138 «Шаҳрихон ш. — Асака ш. — Мархамат ш. — Қизилқия қ.» автомобиль йўлининг 4−12 кмлар оралиғи), Назармахрам маҳалласи (4Р-139 «12 кмлар оралиғи), Вахим маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-112 «Шахрихон шаҳрига»автомобиль йўлининг — «9−10 кмлар оралиғи);
  • Улуғнор туман Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-127 «Марғилон ш. — Сойбўйи қ.» автомобил йўлининг — «31−34 кмлар оралиғи), Оқ олтин маҳалласи (давлат аҳамиятидаги 4Р-141 «Штаб қ. — Улуғнор қ.» автомобиль йўлининг — «12−16 кмлар оралиғи);
  • Хонобод шаҳар Ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км (Каштан савдо маркази олди), Анҳор маҳалласи И.Каримов кўчаси 3 км оралиққа ҳаракат тезлигини чеклаш учун 3,24 «Юқори тезлик чекланган» (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатиш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритилади.

Аввалроқ Тошкент шаҳар депутатлари Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини 60 км/соатгача, яна 10 яқин марказий кўчада эса 50 км/соатгача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилганди. Ушбу чора самара берса, шаҳардаги барча кўчаларда тезлик пасайтириш кўзда тутилган.