Фарғона водийси вилоятларида Mobiuz ва Ucell мобил операторлари мижозлари алоқа ва интернет муаммоларига дуч келишди. Компаниялар магистрал йўлда автоҳалокат содир бўлгани ҳақида хабар берди.

Ucell компанияси матбуот хизмати Фарғона водийсининг ушбу уч ҳудудида LTE (4G) тармоғи ишида автомагистралдаги авария туфайли узилишлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

«Айни дамда носозликларни тезда бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Овозли алоқа (2G тармоғида) ҳамда интернет (3G тармоғида) барқарор ишламоқда», — дейилади хабарда.

Mobiuz тармоқда олиб борилаётган авария-тиклаш ишлари муносабати билан 25 сентябрь куни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида маълумотлар узатиш хизматларида узилишлар бўлиши мумкинлигини қайд этди. «Газета.uz»га уяли алоқа операторининг қўнғироқлар маркази авария якшанба куни эрталаб содир бўлгани ҳақида хабар берди, бироқ авария сабаблари ва носозликларни бартараф этиш вақтини айтиб бера олмади. Кейинчалик, Mobiuz 19:16 да «Газета.uz»га соат носозликлар 18:16 да бартараф этилганини маълум қилди.

Uzmobile компанияси эса ўз тармоғида чекловларга дуч келинмаётганини билдирди. Beeline ҳам носозликлар ҳақида хабар келиб тушмаганини қайд этди.