24 сентябрдан Тошкент-Чирчиқ-Ҳожикент йўналишида тезюрар поезд қатнай бошлади. У орқали Чирчиқгача бўлган йўл вақти 45 дақиқани ташкил этади, дея хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

Поезд Тошкент Жанубий вокзалидан жўнайди ва пойтахтда икки маротаба:"Шимолий" ва «Салар» вокзалида тўхтайди.

Ҳозир поезд ҳар шанба ва якшанба кунлари қатнаяпти. «Қисқа муддатда янги ва замонавий электропоездлар харид қилинганидан сўнг рейслар сони кўпайтирилади, шаҳар атрофидаги электропоездлар ҳам иш кунларида ҳаракатлана бошлайди», — дейилади компания хабарида.

Куни кеча халқ депутатларининг Тошкент вилояти кенгаши сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтдан Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Янгийўл ва Охангарон йўналишларига замонавий электропоездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берганди.