Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда, бастакор Равшан Намозов (1961−2022) узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод маълум қилди.

Равшан Намозов 1961 йил 10 июлда Термизда туғилган.У фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. 1985 йил Германия ўтказилган «Ёшлар фестивалида», 1989 йили Олмаотада ташкил этилган «Осиё овози» кўрик-танловида Гранд-Прини қўлга киритган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилаётган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

«Чипрадалли», «Ковушим», «Ёр-ёр ёрон-эй», «Биё-биё», «Хаёл», «Мана шунақа» каби қўшиқлари билан танилган.

Жорий йил бошида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хонанданинг гематология шифохонасида даволанаётгани, унга шошилинч қон кераклиги, саломатлиги жиддий хавф остида эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.