14 сентябрь куни кечқурун Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.