Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги жисмоний шахслар томонидан автомобиль йўллари (пиёдалар), темир йўл ва дарё ўтиш пунктлари орқали олиб кириладиган бир қатор товарларни божсиз олиб кириш учун миқдорий меъёрни бекор қилишни таклиф этмоқда.

Гап ошхона идишлари, шунингдек, маиший, ошхона ва компьютер ускуналаридан ташқари бўлган товарлар ҳақида гап кетмоқда (спиртли ичимликлар, жумладан, пиво, тамаки маҳсулотлари, парфюмерия, атир ва заргарлик буюмлари бундан мустасно).

Ушбу лойиҳа ВМнинг азирлар 2018 йил 22 июндаги «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги [463-сон] қарорининг 20−21 бандларини чиқариб ташлашни назарда тутади.

Ўзгартириш жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб кетишини олдини олиш, мамлакат фуқароларига шахсий эҳтиёжлари учун маҳсулотларни олиб киришга шарт-шароит яратиш мақсадида киритилмоқда.

Амалда 6 ой давомида битта идиш-товоқ тўпламини, бошқа товарлар учун ҳар бир товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), 6 ой давомида умумий оғирлиги 10 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга рухсат берилган.

ИТСВнинг ҳукумат қарор лойиҳасига оид тушунтириш хатида ҳозирда қайд этилган товарлар учун ҳам миқдор, ҳам нарх жиҳатидан чеклов ўрнатилган.

Шунингдек, махсулотларни мамлакат худудига олиб киришда миқдорий чекловлар ўрнатилганлиги сабабли, уларни «яшил йулак» орқали божхона кўригидан ўтказиш имконсиз бўлиб, барча жисмоний шахслар «қизил йўлак» орқали божхона кўригидан ўтказилмокда.

«Хорижий давлатларда маҳсулотларни чегара постларидан олиб ўтишда сон ва миқдорий чекловлар ўрнатилмаган ва фақат маҳсулотларнинг умумий қийматига чеклов белгиланган», — дейилади лойиҳа ҳужжатида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойидан бир қатор товарлар, жумладан, музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари, чангютгичлар ва бошқа маиший техника, шунингдек, компьютер техникасини (ойига бир дона) божсиз олиб киришга миқдорий чеклов жорий этилганди. Ўша йилнинг октябрь ойида бу муддат олти ойга узайтирилди. Белгиланган меъёрдан ёки частотадан ортиқ барча ушбу товарлар олиб кирилаётганда божхона тўловлари ундирилади.

Ўша йилнинг февралидан жисмоний шахслар айрим турдаги товарларни истисно қилган ҳолда, давлат чегарасидаги автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 300 доллар, темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали эса — 1000 доллар миқдоридаги товарларни мамлакатга бож тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкинлиги белгиланганди.

Лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамаси 27 сентябргача давом этади.