30 август куни соат 01:40 ларда 21 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган «Нексия-3» русумли автомашинасида М.Улуғбек кўчасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган 41 ёшли пиёдани (эркак) уриб юборган.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, ЙТҲни содир этган шахс Тошкент шаҳар маъмурий суди судясининг катта ёрдамчиси Д.Я. бўлган.

Маълум бўлишича, аравасини етаклаганча йўлдан ўтаётган пиёда зарб натижасида бир неча метрга учиб кетган ва боши билан йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Жабрланувчи олган жароҳатлари натижасида воқеа жойида жон берган.

Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.