Дам олиш кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

26 август куни Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ва баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

Бу вақтда шамол 15−20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат фони ушбу куннинг меъёрий қийматларига яқин бўлади ва +32…+35 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +33…+35, кечалари +14…+17 даража бўлиши кутилмоқда.