Сурхондарё вилоятида ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатнинг олди олинди, деб хабар берди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

ИИБ хабарига кўра, Қумқўрғонда ўтказилган тадбирда шу туманда яшовчи У.С. Жарқўрғон тумани ҳудудида ўзига тегишли бўлмаган 17 сотих ер майдонни фуқаро С.Ч.га 8 минг доллар эвазига сотишга келишади. Гумондор С.Ч.дан 100 млн сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Сга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Энди у айбдор деб топилса, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.