Саидлазиз Саидкаримов президент Администрациясининг Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» телеграм каналида хабар берилди.

Шу кунгача Саидлазиз Саидкаримов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари сифатида иш юритиб келган.

Унинг ўрнига Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.