Uniplatforms компанияси бутун Ўзбекистон бўйлаб ходимларни қидириш имкониятини берадиган ISH.UZ хизматини ишга туширди. Тизимнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, унда номзодларни қидириш, ҳамда саралашнинг такрорланувчи жараёнлари автоматлаштирилган. Резюмени танлаб олиш вақти сезиларли қисқаради ҳамда рекрутерларнинг самарадорлиги ошади.


ISH.UZ қандай вазифаларни ҳал этади:

  • номзодларнинг йирик маълумотлар базасидан фойдаланиш;
  • номзодларни танлаш, уларни суҳбатдан ҳамда синовдан ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш учун қулай инструментлар;
  • тизим ичида жамоа бўлиб ишлаш имконияти;
  • иш ўринлари сони чекланмаганлиги;
  • русча ва ўзбекча интерфейс;
  • энг мос номзодларни автоматик танлаш.

Ушбу хизмат ташкилотда мавжуд бўш иш ўринларини тўлдириш бўйича сарфланадиган вақт ва сай-ҳаракатни қисқартириш имконини беради. ISH.UZ доимий равишда ходимларни излайдиган йирик компанияларга ҳам, кичик ва ўрта бизнесга ҳам бирдек мос келади.


ISH.UZ да рўйхатдан ўтган ҳар бир компания сентябрь ойи охиригача хизматнинг барча имкониятларидан бепул фойдаланиш имконига эга бўлади.


Тизимда рўйхатдан ўтиш: ish.uz/employer

Ҳамкорлик материали. Барча скриншотлар нейрон тармоқ орқали қилинган, одамларнинг исмлари ва фамилиялари ҳақиқий эмас.