Тошкентнинг ички ва халқаро терминаллари ўртасида бепул шатлл-бас қатнови йўлга қўйилди. UzPort ёрлиғи ёпиштирилган паст полли автобус ҳар куни 5:00 дан 23:30 гача қатнайди, дея хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

«Биз йўловчилардан терминалларни бир-бирига боғлаш билан боғлиқ кўплаб мурожаатлар олдик. Йўловчилар айрим ҳолларда терминалларда адаштириб, нотўғри терминалга келишади. Шаҳардаги терминаллар орасидаги масофа тахминан 4 км. Тезкор усул — таксидан фойдаланиш, аммо такси нархи ҳар доим ҳам барча тоифадаги фуқаролар учун мақбул эмас. Ушбу вазиятни инобатга олган ҳолда, Uzbekistan Airports терминаллараро қатновчи автобусни тест режимида йўлга қўйишга қарор қилди», — дейилади хабарда.

Терминаллараро транспорт ҳар соатда жадвалга мувофиқ ҳаракатланади. Халқаро авиақатновлар терминалида автобус жўнаб кетиш зали ёнидаги тўхташ жойида автобуслар учун ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади, маҳаллий терминалда эса кириш эшиги ёнигача боради.

«Автобус хизматларидан ҳамма барча ҳоҳловчилар мутлақо бепул фойдаланиши мумкин», — дейилади хабарда.

Шаттл машрути ва ҳаракат жадвали.