Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида 188 та жамоа орасида Олимпиада чемпиони бўлган шахматчилар ва иштирок этганларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Унга кўра:

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

  • Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли;
  • Вахидов Жаҳонгир Таирович;
  • Вохидов Шамсиддин Пулат ўғли;
  • Синдаров Жавоҳир Санжарбекович;
  • Якуббоев Нодирбек Муродбек ўғли.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

  • Егин Владимир Николаевич;
  • Соколов Иван;

«Келажак бунёдкори» медали билан

  • Бобомуродова Мафтуна Панжиевна;
  • Маликова Маржона Абдимажид қизи;
  • Омонова Умида Шуҳрат қизи;
  • Ҳамдамова Афруза Акбаровна;
  • Якуббоева Нилуфар Муродбек қизи тақдирланди.