2021 йилда юридик шахслар, қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектларининг ўртача ойлик маоши 2,6 млн сўмни ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг мос даврига (2,2 млн сўм) нисбатан 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 119,5 фоизга ошди.

Январь ойида қўмита томонидан эълон қилинган маълумотда Ўзбекистонда 2021 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 3,2 млн сўмни ташкил этгани қайд этилган эди. Қишлоқ хўжалиги ва кичик бизнес субъектлари бўйича кўрсаткичлар умумий статистикада акс этмагани мазкур рақамларнинг амалдагисидан фарқланишини кўрсатди.

Статистика қўмитаси чоршанба куни эълон қилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида (қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда кичик тадбиркорларсиз) юридик шахсларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 3,5 млн сўмни ташкил этди — ўтган йилнинг мос даврига (2,9 млн сўм) нисбатан 119,3 фоизга ошди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича

2022 йил январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 124,8 фоизни ташкил этди.


Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси 130,2 фоиз, ташиш ва сақлаш соҳаси 126,1 фоиз, савдо соҳаси 120,1 фоиз, саноат соҳаси 119,8 фоиз, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 115,5 фоиз, таълим соҳасида 114,5 фоиз ҳамда қурилиш соҳаси 113,0 фоизга ўсган.

Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи (6,761 млн сўм), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (5,077 млн сўм) ҳамда ишлаб чиқариш саноати (4,418 млн сўм)да кузатилди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Навоий вилояти (7,137 млн сўм), Тошкент шаҳри (5,187 млн сўм) Тошкент вилояти (4,772 млн сўм), Қашқадарё вилояти (4,460 млн сўм) ҳамда Андижон вилоятида (4,189 млн сўм) кузатилди.

Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент вилояти (5,787 млн сўм), Навоий вилояти (5,166 млн сўм), Тошкент шаҳри (4,823 млн сўм)да қайд этилди.

Савдо соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи автомобиль ва мотоциклларнинг улгуржи ва чакана савдоси ва уларни таъмирлаш (4,349 млн сўм)да, энг паст кўрсаткич эса автомобиль ва мотоцикллар савдосидан ташқари чакана савдо (3,316 млн сўм)да кузатилди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (4,273 млн сўм), Бухоро вилояти (3,244 млн сўм), Жиззах вилояти (2,939 млн сўм), Наманган вилоятларида (2,749 млн сўм) кузатилди. Шунингдек, юқори ўсиш суръати Бухоро вилояти (157,2 фоиз), Наманган вилояти (117,7 фоиз) ҳамда Тошкент шаҳрида (115,9 фоиз) қайд этилди.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи омбор хўжалиги ва ёрдамчи транспорт фаолияти (7,588 млн сўм)да, энг паст кўрсаткич эса почта ва курьерлик фаолияти (2,105 млн сўм)да кузатилди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилояти (6,409 млн сўм)да, Тошкент шаҳри (5,438 млн сўм), Бухоро вилояти (5,006 млн сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (4,047 млн сўм)да кузатилди. Шунингдек, юқори ўсиш суръати Сирдарё вилоятида (2 мартага), Жиззах вилоятида (179,1 фоиз), Хоразм вилоятида (162,1 фоиз) Тошкент вилоятида (155,3 фоиз) қайд этилди.

Ахборот ва алоқа соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи компьютер дастурлаштириш, маслаҳат бериш ва бошқа ёрдамчи хизматлар (11,231 млн сўм)да, энг паст кўрсаткич эса ноширлик фаолияти (6,112 млн сўм)да кузатилди.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш бўйича ёрдамчи фаолият (10,083 млн сўм)да энг паст кўрсаткичи эса мажбурий ижтимоий суғурталашдан ташқари, қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолияти (9,097 млн сўм)да кузатилди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (11,763 млн сўм), Андижон вилояти (8,959 млн сўм), Бухоро вилояти (8,359 млн сўм), Навоий вилояти (8,003 млн сўм) ҳамда Жиззах вилоятлари (7,934 млн сўм)да кузатилди. Шунингдек, юқори ўсиш суръати Сурхондарё вилоятида (142,3 фоиз), Андижон вилояти (138,1 фоиз) ҳамда Бухоро вилоятида (132,5 фоиз) қайд этилди.

Таълим соҳасининг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи олий таълим (5,676 млн сўм)да, энг паст кўрсаткич эса мактабгача таълим (1,448 млн сўм)да кузатилди. Ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (3,924 млн сўм), Наманган вилояти (2.575 млн сўм), Тошкент вилояти (2,573 млн сўм), ҳамда Сирдарё вилоятлари (2,572 млн сўм)да кузатилди. Шунингдек, юқори ўсиш суръати Тошкент шаҳрида (116,3 фоиз), Сурхондарё вилояти (115,3 фоиз), Самарқанд (115,0 фоиз), Хоразм (114,9 фоиз) ҳамда Тошкент вилоятларида (114,9 фоиз) қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасининг фаолияти тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (2,767 млн сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (2,599 млн сўм), Андижон вилояти (2,522 млн сўм) ҳамда Сирдарё вилоятлари (2,482 млн сўм)да кузатилди. Шунингдек, юқори ўсиш суръати Сурхондарё вилояти (125,1 фоиз), Навоий (121,8 фоиз) ҳамда Жиззах вилоятларида (121,4 фоиз) қайд этилди.

2022 йил январь-июнь ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субектлари ҳисобга олинмаган, чунки фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган.