23 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 32-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев қатнашди.
Сессияда Қорақалпоғистон прокурори лавозимига Тажиев Эркабой Аминович тайинланди.
У 2019 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Тажиев Эркабой 2016−2017 йилларда Қорақалпоғистон прокурори бўлиб ҳам ишлаган.
У мазкур лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келаётган Фархад Ембергенович Алламбергеновнинг ўрнини эгаллади.