«Қодирия» бош сув иншоотида юзага келган электр таъминоти билан боғлиқ носозлик сабабли пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати хабар берди.

️Махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда, дейилади хабарда.

Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади. Компания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.