Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон ва Покистон дипломатик алоқалари 30-йиллиги мунособати билан иншолар танловини ўтказмоқда. Иншонинг мавзуси — «Покистоннинг кашф этилиши — тинчлик, фаровонлик ва алоқалар замини».

Шартлар

Танловда 20 ёшгача бўлган барча Ўзбекистон талабалари қатнашиши мумкин. Иштирокчилар иншо охирида биомаълумотни (илова-А) тўлдириб тақдим этишлари талаб этилади. Иншо ўзбек тилида, MS Word форматида, «Ариал» шрифтида, 12 сатр оралиғи билан 1,5 ўлчамда ёзилиши лозим. Иншо 3500−4000 сўздан иборат бўлиши керак.

Ҳар қандай манбалардан фойдаланишда ҳаволалар иншо охирида кўрсатилиши керак. Иншо асл иш бўлиши лозим. Барча иншолар плагиатга текширилади. Кўчирилган иншо қабул қилинмайди. Бир нечта талаба томонидан ёзилган иншо кўриб чиқилмайди. Ҳайъат қарорлари якуний бўлади.

Иншолар 5 августгача қабул қилинади.

Иншо қуйидаги электрон почта орқали топширилиши лозим: pakistanintashkent@gmail.com

Танловнинг натижаси ва совринларини тарқатиш маросими 14 августда Покистоннинг Тошкентдаги элчихонасида бўлиб ўтади.

Совринлар

Ғолиблар ва юқори натижали иштирокчилар элчи томонидан уюштирилган дастурхонга ва совғалар сифатида смартфонларга эга бўлишади.

Қўшимча сертификатлар учинчи, тўртинчи ва бешинчи энг яхши иншо ёзганларга берилади.

Илова-А

Исм/Фамилия
Отасининг исми
Ёш/Туғилган сана
Манзил
Мактаб/Университет
Таълим
Хобби
Спорт

Алоқа маълумотлари (Телефон)

Реклама ҳуқуқлари асосида.