10−18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилган 33-Халқаро биология олимпиадасида Тошкент педиатри институти академик лицейи ўқувчиси Азиза Абдувалиева бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур мусобақада дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашган.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.

Шунингдек, бронза медали учун ўқувчи 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Норвегияда бўлиб ўтган 63-Халқаро математика олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритганди.