Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

6−16 июль кунлари ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этишди. Унда дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашди.

Ушбу олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.

Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади. Шунингдек, бронза медали учун Лазизбек Ражаббоев 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.