Президентнинг 7 июлдаги «Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

  • 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
  • лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Аввалроқ, президентнинг ҳудди шу қарори билан икки йилда бир марта юридик шахслар ҳайдовчиларининг мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилингани ҳақида ёзгандик. Қолаверса, энди фуқаро ўз машинасини таксичилик учун юридик шахсга ижарага берганда нотариал тасдиқлаши шарт бўлмайди.