6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги Zo‘r TV телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган, дея хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.

Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борган.

Ҳудуд ўрганилганда, портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ, дейилади хабарда.

Ҳозирда Zo‘r TV телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.