21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мастаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувга тайёргарлик масалалари Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг душанба кунги телефон орқали мулоқоти давомида муҳокама қилинган.

Қирғизистон раҳбари матбуот хизмати хабар беришича, етакчиларнинг навбатдаги учрашуви Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилади.

Таъкидланишича, Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбирда иштирок этиш бўйича таклифини аллақачон қабул қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди. Биринчи саммит — 2018 йилнинг март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси — 2019 йилнинг ноябрида Тошкентда, учинчиси — 2021 йилнинг августида Туркманистоннинг «Аваз» шаҳрида ўтказилганди.