29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь соат 12:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиши доирасида қувурларни ўтказиш билан боғлиқ, деб хабар берди «Ўзсувтаъминот» АЖ.

Сув таъминоти тўхтатиладиган маҳаллалар: «Зиёкор», «Номданак», «Қорасув» (поликлиника ҳам), «Тараққиёт», «Хонобод» (мактаб ва 17 та кўпқаватли уйлар), «Қушбеги», «Хонободтепа» (шу жумладан, ҳокимият 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфалт завод ва ишлаб чиқарувчи корхоналар), «Қурувчилар» (мактаб ва боғча), «Дарё бўйи» (мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ўт ўчириш бўлинмаси, қабристон, кўпқаватли уйлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар), «Файзли» (боғча), «Жалоир» ва «Қипчоқ» (ҳудуддаги масжидда ҳам).

Сув босими пасаядиган маҳаллалар: «Суғдиёна» ва «Софдил».

Янгихаёт туманидаги сув босими пасаядиган маҳаллалар: «Қипчоқ», «Йўлдош», «Ал-Фарғоний» (кўпқаватли уйлар), «Виқор» (2 қаватли уйлар, мактаб ва боғча), «Олчазор», «Дўстлик», «Чортоқ» (мактаб, шприс заводи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар), «Чароғон» (кўпқаватли уйлар ва боғча), туғруқхона, 37№ Поликлиника, КВД, Ўликхона, Янгиҳаёт туман хоҳимияти, Дока хлеб, «Тошкент» маҳалласи, Металл заводи, 12-автобуслар саройи, КНС, «Грин парк» ва «Эврика» хусусий боғчаси.

Ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилган манзилларда махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.