29 июн — чоршанбадан 3 июль якшанба кунигача бўлган даврда Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошқинлар тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғонанинг Сўх, Фарғона туманларида, қолаверса, Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) кузатилиши эҳтимоли бор.

Ўзгидромет тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.