«Тинчлик» бекатидаги иссиқ сув қувурларидан сув сизиб чиққани аниқланди, деб хабар берди Тошкент метрополитени матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ҳодиса сабаб 2-вестибюлнинг бир қисми вақтинча ёпилган.

Ҳозирда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳамда «Тошиссиққувват» масъул ходимлари керакли ишлар амалга оширилмоқда. Муаммо эса бартараф этилмоқда, дейилади хабарда.

Аввалроқ, аномал иссиқлик туфайли Тошкент метрополитенининг ер усти станцияларида кундуз кунлари поездлар тезлиги пасайиши айтилганди.