Давлат активларини бошқариш агентлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёни бошланганлигини эълон қилди.

Ушбу жараён Давактив агентлигининг «Yerxususiylashtirish» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Ариза берувчи ер участкаси жойлашган тегишли ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи агар юридик шахс бўлса, тегишли бошқарув органининг ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини аризага илова қилиши лозим.

Реклама ҳуқуқлари асосида.