Бош прокуратура матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган келиннинг қайнонаси томонидан ўлдирилгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Хабарда айтилишича, 5-май куни соат 10:00 атрофида Тошкент вилоятида 1955-йилда туғилган аёл ўзининг келини (1985-йилда туғилган, уч нафар фарзанди бор) билан ўртада ўзаро келишмовчилик чиққан. Жанжал оқибатида қайнона ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига бир марта зарба берган.

Аёл оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. У шифокорлар ёрдамига қарамай, 9 май куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.

Тергов ишларини Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси олиб бормоқда, дейилади хабарда.