Ўзгидромет шанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши, якшанба куни эса ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлишини маълум қилди.

Бугун, 13 май куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ пайтида шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат +23…+28 даража атрофида бўлади.

14 май куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва шиддатли шамоллар билан об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Ёмғир ёғганда кундузи ҳаво ҳарорати +20…+23 даражагача пасаяди, бу май ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 3−4 даражага пастдир.

13−14 май кунлари баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

15 май якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати +25…28 даражагача кўтарилади.