Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманида ташкил этилган минг гектар адирликда узумчилик ва боғдорчилик плантациясидан бошлади, деб хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.

Таъкидланишича, илгари бу жой ҳеч нарса экилмайдиган қуруқ ер бўлган. Бу ерда қудуқлар ва ҳовузлар қазилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди.

Ўзлаштирилган майдонларнинг 560 гектарида токзор барпо этилиб, «хусайни», «келинбармоқ», «ризамат», «кишмиш» каби харидоргир узум навлари экилмоқда. 300 гектарлик интенсив боғда олма, гилос, ўрик кўчатлари ўтқазилмоқда, дейилади хабарда.

Ўзлаштирилган майдонларнинг 560 гектарида токзор барпо этилиб, «хусайни», «келинбармоқ», «ризамат», «кишмиш» каби узум навлари экилмоқда. 300 гектарлик интенсив боғда олма, гилос, ўрик кўчатлари ўтқазиляпти. Қатор ораларига тарвуз экилган. Бозор талабига қараб, қалампир, булғор қалампири, бодринг, кўкатлар ва бошқа полиз маҳсулотлари етиштирилади.

Қатор ораларига тарвуз экилган. Бозор талабига қараб, қалампир, булғор қалампири, бодринг, кўкатлар ва бошқа полиз маҳсулотлари етиштирилади. Булар аҳоли даромади, юртимиз экспортини ошириш учун қўшимча манба бўлади.

«Фарғона қишлоқ хўжалигида катта натижаларга эришаяпти, одамларнинг дунёқараши ўзгараяпти, деҳқонлар экспортга чиқаяпти. Лекин кечаги натижа бугунга тўғри келмайди. Доим изланишда, ҳаракатда бўлишимиз керак. Мана, салгина шароит яратилгани учун шунча жой боғ бўлди. Ҳали ички имкониятларимиз жуда кўп. Бу имкониятларни „инсон қадри“ тамойили асосида халқимиз манфаатига йўналтириш керак. Водий гавҳари Фарғона бунда намуна бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.


Бу ер замонавий агросаноат мажмуи бўлади — 1500 тонна сиғимли музлаткичли омбор, маиший хизмат шохобчалари барпо этилади. 6 та минитрактор, 10 та юк машинаси сотиб олинади, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди. «Бу боғ ва токзорлар аҳолига хусусийлаштириб берилади. Мулкдор қанча кўп бўлса, масъулият кўп бўлади, харидорларнинг, чет эллик ҳамкорларнинг тадбиркорга ишончи бўлади, одамлар кўпроқ даромад олади», — деди президент.

Қайд этилишича, мазкур ҳудудда 3 мингдан ортиқ иш ўрни очилади. Уларга ишсиз ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар, жумладан, хориждан қайтиб келган меҳнат муҳожирлари ишга олинади.