Антикоррупция агентлиги 2022 йил биринчи чорагида ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Республика ҳудудидаги автомобиль йўлларида 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари ишга туширилган. Улардан 4 таси хавфсизлик камарини тақмаслик ёки ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланганлик ҳолатини аниқловчи кузатув камераси, 33 таси эса ҳаракат тезлигини белгиланган меъёрдан ошириб юборганлик ҳолатини аниқловчи фоторадар қурилмаларидир.

Янги ишга туширилган фоторадар ҳамда кузатув камералари ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Сурхондарё вилоятида — 10 та;
  • Хоразм вилоятида — 7 та;
  • Қашқадарё вилоятида — 5 та;
  • Тошкент шаҳарида — 5 та;
  • Фарғона вилоятида — 4 та;
  • Тошкент вилоятида — 4 та;
  • Бухоро вилоятида — 2 та.

Республика ҳудудида 2022 йил биринчи чорагида янги ўрнатилган фоторадар ҳамда интелектуал кузатув камералари рўйхати:

(фотосуратларни катталаштириш учун расмни устига икки марта босинг)