Фарғона водийсига қатновчи поездлар ҳаракати яна бир кунга бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Компания сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида 5 май куни Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 60/59-сонли ҳамда 62/61-сонли йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганини эълон қилганди.
Ноқулай об-ҳаво туфайли поездлар 6 май куни ҳам юрмаслиги маълум бўлди. Йўловчиларга харид қилинган чипталари 100 фоиз микдорда қайтариб берилади.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Шунингдек, водий вилоятлари ўртасида ҳаракатланадиган электропоездлар ҳаракат жалвалига ҳам ўзгартириш киритилади, дейилади хабарда.